Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Байден: АҚШ иқтисодиёти рецессияга кирмайди
26.07.2022 08:15,  
47

АҚШ президенти Жо Байден АҚШ иқтисодиёти рецессияга тушмаслигига ишончи комил.

Аввалроқ АҚШ молия вазири Жанет Еллен мамлакатда бандлик ўсиш суръати пасайишни бошлаши мумкинлигини, бироқ иқтисодиётда ҳали рецессия кузатилмаганини маълум қилганди.

АҚШ Иқтисодий таҳлил бюроси 28 июль, пайшанба куни мамлакат ялпи ички маҳсулоти бўйича иккинчи чоракдаги маълумотларни эълон қилишни режалаштирмоқда, ва  27 июлда Fed'нинг июль йиғилиши якунланади, унда кутилганидек, асосий фоиз ставкаси 75 базавий пунктга оширилади.

АҚШнинг рецессия қўрқуви сўнгги ойларда жаҳон молиявий бозорларидаги асосий салбий омиллардан бири бўлди. Инвесторлар тўрт ўн йилликдаги юқори инфляция ва Fed'нинг пул-кредит сиёсатини агрессив тарзда кескинлаштириш орқали уни пасайтиришга уринишлари АҚШ ялпи ички маҳсулотининг қисқаришига ва ишсизликнинг ошишига олиб келишидан қўрқишади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан