Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Байден АҚШдаги максимал инфляция ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди
12.06.2022 09:18,  
109

Байден АҚШдаги максимал инфляция ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.

АҚШ президенти ёнилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишини "Путин солиғи" деб атади, деб хабар бермоқда CNN.

Шу билан бирга, Байден инфляцияга қарши кураш унинг иқтисодий сиёсатининг асосий устувор йўналиши эканини таъкидлади.

"Украинадаги эркинликни ҳимоя қилиш бўйича ишимизни давом эттирар эканмиз, АҚШда нархларни пасайтириш учун кўпроқ ва тезроқ ҳаракатлар амалга оширишимиз лозим", деди президент.

Инфляциянинг умумий даражасига таъсир этувчи асосий омил — энергия нархлари  йил давомида 50,3% га, ўтган ойда 4,5% га ошган. Ой ва йил давомида озиқ-овқат нархлари ҳам мос равишда 1,2% ва 10,1% га ошди.

АҚШда инфляция 1981 йилдан бери энг юқори чўққисига чиқди. Бу ҳақда Financial Times манбаси хабар берган эди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан