Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Байден GM режаларини минг йил "ортга сурди"
6.11.2022 08:19,  
335

АҚШ Президенти Жо Байден мамлакатнинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси “General Motors” 3035 йилга қадар тўлиқ электрон транспорт воситалари ишлаб чиқаришга ўтишини айтиб, яна адашиб кетди.

“Компания бош директори Мери Барра Калифорния штатини судга берди, чунки сизда эмиссия даражаси мамлакатнинг қолган қисмига қараганда юқори. У менга қўнғироқ қилди ва улар 3035 йилгача тўлиқ электр қувватига эга бўлишини айтди”, – деди Президент Америка телеканаллари томонидан намойиш этилган Калифорниядаги нутқида.

Бунгача Байден ўша нутқида дастлаб GM бош директорини АҚШ Олий суди судьяси Эми Кони Баррет билан адаштириб юборган, бироқ фикрларини жамлашга муваффақ бўлган.

Маълумот ўрнида, 2021 йил январь ойида “General Motors” 2035 йилгача фақат электромобил ишлаб чиқаришни режалаштираётганини эълон қилди. Ноябрь ойида Президентнинг иқлим ўзгариши бўйича махсус вакили Жон Керри 2035 йилга бориб АҚШда фақат электромобиллар сотилишини айтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан