Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Байден келаси йил учун 1,7 трлн долларлик бюджетни имзолади
30.12.2022 10:28,  
12

АҚШ президенти Жо Байден мамлакатнинг 2023-молия йили учун бюджетини имзолади. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’ида маълум қилди.

Унинг аниқлик киритишича, бюджетда қатор ташаббуслар, жумладан, 45 миллиард доллар миқдорида "Украинага муҳим ёрдам" ажратилиши ҳам бор.

Бундан ташқари, Байден тиббий тадқиқотлар учун маблағ ажратиш, хавфсизлик, соғлиқни сақлаш, табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш учун маблағ ажратишни маъқуллади.

Байденнинг буйруғи федерал ҳукуматга 2023 йил сентябрь ойи охиригача 1,7 триллион доллар сарфлаш имконини беради.

23 декабрь куни Байден мамлакатнинг 2023 йилга мўлжалланган янги мудофаа бюджетини имзолади, ҳукуматнинг умумий ажратмаси 847,3 миллиард долларни ташкил этади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан