Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Байден рекорд даражадаги нефть қазиб олишга рухсат берди
23.06.2022 08:29,  
84

АҚШ президенти Жо Байден мамлакатдаги нефть қазиб олиш билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. Бу ҳақда у халққа мурожаатида айтиб ўтди, унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.

Байден АҚШ 2023 йилда рекорд миқдорда нефть қазиб олишини айтди.

«Фақат шу ойнинг ўзида АҚШ кунига 12 миллион баррель нефть қазиб олди. Бу менинг ўтмишдошим учун ўртача кўрсаткичдан юқори. Келгуси йилда янги рекорд ўрнатиш йўлидамиз», - дея тан олди у.

Аввалроқ Байден Россияга қарши санкцияларнинг АҚШ энергетика бозорига таъсирини тан олганди. Шунингдек, у мамлакат Конгрессини бензин нархини пасайтириш учун бензинга ёнилғи солиғини бекор қилишга чақирди. Америка етакчисининг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар ёқилғи нархини барқарорлаштириш учун барча воситалардан фойдаланиш ниятида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан