Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Байден Варшавадаги чиқиши чоғида Владимир Путин “ҳокимиятда қола олмайди” деган сўзларига аниқлик киритди
28.03.2022 07:20,  
743

Байден Россияда ҳокимиятни алмаштиришга чақирмаганини тасдиқлади. Бу ҳақда BBC news манбаси хабар берди.

AҚШ президенти Жо Байден Варшавадаги чиқиши чоғида Владимир Путин “ҳокимиятда қола олмайди” деган сўзларига аниқлик киритди.

Журналистнинг Россия президентининг лавозимидан четлатилишини хоҳлайсизми деган саволига Байден қисқача “йўқ” деб жавоб берди.

Байденнинг сўзларидан сўнг Aмерика расмийлари, жумладан, AҚШ Давлат котиби Ентони Блинкен, президент ҳақиқатда Путиннинг лавозимидан четлатилишини назарда тутмаганини, лекин унга Украинага қарши уруш олиб боришига йўл қўймаслик кераклигини айтди.

Бир қатор Ғарб давлатлари раҳбарлари ҳам Байденнинг нутқ матнида бўлмаган ва аниқ импровизация қилинган сўзларини қўллаб-қувватлашдан бош тортдилар.

Путин билан алоқада бўлган саноқли хорижий сиёсатчилардан бири бўлиб қолаётган Франсия президенти Еммануел Макрон Украинада уруш бўлаётган бир пайтда айрим сиёсатчиларни сўз урушини авж олдиришдан тийилишга чақирди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан