Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Байден яқинлашаётган ойда Осиёнинг икки давлатига сафар қилади
28.04.2022 22:53,  
690

Байден яқинлашаётган ойда Осиёнинг икки давлатига сафар қилади. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» манбаси хабар берди

АҚШ президенти Жо Байден 20-24 май кунлари Япония ва Жанубий Кореяга ташриф буюради.

Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки ёзма баёнотида шундай деди:

«Президент Байден ҳукуматларимиз, иқтисодиётларимиз ва халқларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида 20-24 май кунлари Жанубий Корея ва Японияга ташриф буюради», дея баёнот берди.

Ташриф Байден маъмуриятининг «очиқ ва эркин Ҳинд-Тинч океани» мажбуриятини намойиш қилишини таъкидлаган Псаки.

«Ушбу ташриф Ҳиндистон-Тинч океани минтақаси, жумладан, 12 ва 13 май кунлари Вашингтонда бўлиб ўтадиган АҚШ-АСEАН (Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси) махсус саммити билан бир йилдан ортиқ давом этган қизғин дипломатия маҳсулидир», деди матбуот котиб.

Жо Байденнинг ҳам Жанубий Корея, ҳам Япониядаги ҳамкасблари билан учрашишини тилга олган Псаки, давлатлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ҳамкорликни ошириш каби мавзулар муҳокама қилинишини қайд этди.

Псаки, Байденнинг Токиога ташрифи доирасида Австралия, Япония, Ҳиндистон ва АҚШдан иборат «Quad» деб номланувчи гуруҳ йиғилишида ҳам иштирок этишини ҳам билдириб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан