Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Байрам мушакбозликларидан сўнг юз берган ёнғинлар юзасидан расмий маълумот берилди
2.09.2019 13:06,  
11

Бироз аввал Мустақиллик куни муносабати билан 1 сентябрь куни Самарқанд ва Қарши шаҳарларида уюштирилган байрам мушакбозлигидан сўнг ёнғинлар юз бергани ҳақида хабар берган эдик.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматидан хабар беришларича, ҳар иккалa шаҳарда «мушакбозликлар даврида очиқ майдондаги қуриган ўтлар ёнган, тан жароҳати олганлар йўқ».

Самарқанддаги В.Абдулла кўчаси олдидаги очиқ майдонда ўрнатилган мушаклар отилиши жараёнида мушакларнинг ўчмай қолган чўғ парчалари 350 метр узоқликдаги қуриган ўтлар устига келиб тушиши натижасида 40 сотих майдонда қуруқ ўт ёнган. Тадбирга жалб этилган навбатчиликда турган учта ёнғин ўчириш экипажи ҳамда битта сув ташишга мўлжалланган ёрдамчи техника ёрдамида ёнғин соат 21:27 да тўлиқ бартараф этилган. Аланга бино ва иншоотларга ўтмаган.

Қаршидаги М.Тошмуҳаммедов номидаги мусиқали драма театри олдидаги очиқ майдонда ўтказилган мушакбозлик давомида мушаклардан бирининг нуқсони бўлганлиги ва унинг етарлича ердан кўтарилмасдан ёрилиши сабаб ундан чиққан учқун 300 метр узоқликдаги қуриган ўтлар устига тушиши оқибатида 40 квадрат метр майдонда ёнғин юзага келган. Тадбирга жалб этилган навбатчиликда бўлган учта ёнғин ўчириш экипажи ёрдамида ёнғин 5 дақиқада бартараф этилган. Аланга бино ва иншоотларга ўтмаган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан