Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Байрутда ҳалок бўлганлар сони 100 дан ошди
5.08.2020 12:20,  
208

Ливан пойтахтидаги портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 100 дан ошди. Бу ҳақда "Қизил хоч" маълумотларига таяниб, Al-Hadath ва Agence France Press хабар бермоқда.

Аввалроқ Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги 78 кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлаган эди. 4000 дан ортиқ киши турли даражада жароҳатланган.

4 август, сешанба куни Ливан пойтахти Байрут шаҳрида даҳшатли портлаш юз берди. Портлаш ўчоғи 6 йилдан буён портловчи моддалар сақланаётган омбор дейилмоқда. Мамлакат ички ишлар вазирлигининг айтишича, аммиак селитра омборида портлаш юз берган.

Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Портлашда рафиқаси ва қизи ҳам жароҳатланган мамлакат Бош вазири Ҳасан Диаб "қардош ва биродар" мамлакатлардан ёрдам сўради. Франция, Кипр, ЕИ, Эрон ва Исроил ёрдам кўрсатишга ваъда берди.

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам Ливанга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Байрутдаги портлаш, эҳтимол, "даҳшатли ҳужум" бўлган. "Айрим генералларимиз фикрича, айнан шундай бўлган. Бу техник портлашига ўхшамайди. Улар мендан ҳам яхшироқ билишади. Уларнинг фикрига кўра, бу ҳужум эди ”, - деди жаноб Трамп.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан