Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Байрутда хавфли кимёвий моддалар бўлган 79 та контейнер топилди
25.08.2020 11:05,  
131

Ливан ҳарбийлари француз ҳамкасблари билан биргаликда Байрут портида кимёвий заҳарли модда бўлган 79 та контейнер топдилар. Бу ҳақда Ливан армияси матбуот хизматига таяниб РИА Новости хабар бермоқда. 

"14-22 август кунлари 25 та хлорид кислотаси бўлган контейнер ҳамда ичида бошқа моддалар бўлган 54 та контейнер топилди, уларнинг сизиб чиқиши ҳалокатли бўлиши мумкин", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Ливан ҳарбий денгиз кучлари базаси яқинидаги Байрут порти ҳудудида вайронкор портлаш юз берди. Расмийларга кўра, бунга 2014 йилда божхона томонидан мусодара қилинган ва омборда сақланаётган 2 750 тонна аммиак селитранинг зарарсизлантирилиши сабаб бўлган. Ливан пойтахти фалокат зонаси деб эълон қилинган, шаҳарда икки ҳафта давомида фавқулодда ҳолат жорий қилинди. 170 дан ортиқ одам вафот этди.

Портлашдан кейин Байрутни тартибсизликлар қамраб олди ва намойишчилар ҳукумат биноларига бостириб киришди. Ливан французларнинг назоратига бериш учун петиция бошлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан