Ҳозирда Ливанда бўлиб турган Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Байрут портидаги вайроналардан яна икки жабрланувчининг жасадини олиб чиқди, деб хабар беради "Газета" нашри.
Портлашда ҳалок бўлганлар сони эса 173 тага этди.
4 август куни Байрут шаҳридаги портда кучли портлаш содир бўлди. Фожиа натижасида 5 мингдан ортиқ одам жароҳат олди, 300 мингдан ортиқ киши бошпанасиз қолди. Ливан Бош вазири Ҳасан Диабнинг айтишича, портлашга 2750 тонна аммиакли селитранинг нотўғри сақланиши сабаб бўлган. Қўшни биноларнинг деразалари, шунингдек портлаш содир бўлган жойдан бир неча километр радиусда жойлашган бинолардаги деразалар синган, биноларнинг бир қисми вайрон бўлган.