Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шуҳрат Ғаниев: «​Кўплаб журналист ва блогерлар чиқишларини мунтазам кузатиб бораман. Бу касб эгаларини жуда ҳурмат қиламан​»
16.12.2019 19:07,  
1514

ЎзАнинг хабар беришича, бугун Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтган.

Лекин, ижтимоий тармоқларнинг кўплаб фойдаланувчилари ушбу “отахон блогерлар“ни танимаганлигини, улар қандай сайт ёки блогларни юритишини билмаслигини айтишмоқда.

Хабарда айтилишича, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар билан учрашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Мавзуга доир: Фарғона вилояти ҳокими турк инсвесторининг соқолини олишни буюрди, кимлар депутат бўлишини очиқлади

Шуҳрат Ғаниев ўз нутқини, “халқ фаровонлигини ошириш ва бошқа кўплаб йўналишларда кенг қамровли ишлар амалга оширгани билан бошлаган. Шунингдек, ғалла, пилла етиштириш ва мева сабзавот экспортида ҳам белгиланган режалар ортиғи билан уддалангани ҳам айтиб ўтилган.

Фото: ЎзА

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ижтимоий тармоқлардаги турли хил шов-шувлар, жамиятда журналист ва блогерларнинг ўрни ҳақида ҳам ўз муносабатини билдирди:

– Мамлакатнинг тараққиётида оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта. Шунинг учун ҳам бу касб эгаларини жуда ҳурмат қиламан. Матбуот холислик, ҳаққонийлик ва тўғриликни талаб қилади. Бу мезонларга амал қилган журналистларимиз турли уйдирма ва шов-шувларга учмайди. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, ҳеч қачон бир томонлама манфаатларни ҳисобга олмаслиги керак.

Мавзуга доир: Фарғона вилояти ҳокими “ўртоқ полковник”ка тадбиркорнинг соқоли ва сочини қирдиришни буюрдими? (видео)

- Тўғри, баъзи бир танқидий чиқишлар кимларгадир ёқмаслиги аниқ. Раҳбарлар журналист ва блогерлар билан мулоқот қилишдан қочмасдан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш вақти келди. Кўплаб журналист ва блогерлар чиқишларини мунтазам кузатиб бораман. Мен бирорта блогерга устунлик бермоқчи эмасман. Хушнудбек Худойбердиевнинг ижтимоий тармоқдаги чиқишларини ҳамиша қизиқиб, кузатаман, - дея сўзларини якунлайди ҳоким.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози экани гумон қилинаётган яна бир аудиоёзув тарқалган эди.

Аудиода овоз эгаси газ таъминотидаги муаммолардан норози бир гуруҳ аҳоли вакиллари ноябрь ойи охирида Қува туманидаги автомобиль йўлларидан бирини тўсиб қўйгани ҳақида гапиради ва ушбу туман ҳокими Равшан Қурбоновдан бу воқеаларни видеога олган шахснинг «жанозаси қачон ўқилиши»ни сўрайди.

Мавзуга доир: Фарғона вилояти ҳокими Конституциянинг нечта моддасини бузган?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан