Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






BBC коронавирус бўйича энг муҳим саволларга жавоб берди
29.01.2020 17:42,  
2672

Би-би-сининг саломатлик масалалари бўйича мухбири Мишел Робертс ва илм-фан масалалари бўйича мухбири Жеймс Галаҳер Би-би-си муштарийлари йўллаган Хитой коронавирусига алоқадор айрим саволларга жавоб беришди.

Ухандан харид қилинган ва Британияга почта орқали юборилган буюмдан коронавирус юқиши мумкинми?

Бундай таҳдиднинг исботи йўқ. Айрим хасталиклар, хусусан Sars коронавируси бетоб киши йўталган ёки аксирган сатҳга бошқа инсон тегинишидан юқиши аниқланган.

Янги коронавирусни юқтирган одам аксирган ёки йўталган столнинг устига қўлини қўйган одамга вирус юққани ҳақида ҳали ахборот тарқалгани йўқ. Агар вируснинг буюм сатҳидан юқиши тасдиғини топса, бу халқаро юк ташиш учун улкан муаммога айланади.

Шамоллаш вируси инсон танасидан ташқарида 24 соатдан кам яшайди.

Қаттиқ ошқозон оғриғини келтириб чиқарадиган норовируснинг танадан ташқарида бир неча ой яшаши аниқланган.

Янги коронавирус ҳақидаги энг ишончли факт шуки, юққан одам билан анча яқин масофада бирга бўлганда инсондан инсонга ўтади.

Бундай вируслар нега Хитойда тарқалишининг сабаби борми?

Ҳа - бу катта сондаги аҳолининг ёнида жониворлар яшаши билан боғлиқ.

Янги коронавируснинг манбаси ҳайвон экани аниқ. Тахминлардан бири илонлардан деб кўрилаяпти. Бундан олдин Хитойдан тарқалган бошқа коронавирус - Sarsнинг манбаси кўршапалаклар ва цивета мушуклари бўлган.

Янги инфекциянинг дастлабки излари денгиз ҳайвонлари улгуржи бозорида (South China Seafood Wholesale Market) аниқланган. У ерда тирик ҳайвонлар, хусусан, жўжалар, кўршапалаклар ва илонлар сотилган.

Агар сотиб олинган гўшт санитария-гигиена талабларига мос сўйилган ва тоза целлофан идишга солинган ва сақланган бўлса, бундай гўштни истеъмол қилишдан қўрқмаса ҳам бўлади.

Ухандан Лондонга ҳафтасига уч самолёт рейси бор. Лондон метросида юз ниқоб билан юришимиз керакми?

Йўқ. Британияда янги коронавирус бирор инсонга юққани тасдиқлангани йўқ ва таҳдид "паст" деб баҳоланаяпти. Ҳозирги кунда Британияда қишки грипп янги коронавирусга қараганда инсон саломатлигига юқорироқ таҳдид деб кўрилмоқда.

Янги вирус кўпроқ Sars‘га ўхшайдими ёки чўчқа тумовига?

Sars инглиз тилидаги Severe acute respiratory syndrome‘нинг қисқартирилган кўриниши бўлиб ўта ўткир респиратор синдроми деган маънони англатади. Янги вируснинг аломатлари кўпроқ Sars‘га яқин.

Аммо ҳозиргача аниқ жавоб олиш имкони бўлмаган савол - бу вирус бир инсондан иккинчи одамга қанчалар тез юқади, деган саволдир.

Вирус юққани тасдиқлангани тезлиги бундан олдинги коронавирусларнинг тарқалиши тезлигидан қанчалар фарқ қилади ва унинг юқиш йўналиши ҳақида маълумот борми?

Ҳозиргача янги вирус қанчалар тез тарқалаётганини айтиш мушкул.

Айрим "янги" ҳолатлар Хитой кузатув амалиётларини кучайтиргани оқибатида аниқланган.

"Юқиш суръатининг ўсиши" ҳақида ахборот кам.

Sars вируси қандай тарқалган эдиУнинг келиб чиқиш манбаси қаердан бўлган?

Sars кўршапалаклардан бошланган, сўнг цивета мушукларига, цивета мушукларидан эса одамларга юққан эди.

Айрим инсонлар цивета мушукларига бевосита тегиниши оқибатида вирусни юқтирган эдилар.

Шунингдек, Sars вирусини юқтирган одамнинг йўталиши, аксиргани ҳамда вирус юққан сатҳга бошқа одамнинг тегингани туфайли тарқалиб кетган эди.

Биз вирус тарқалишининг олдини ололамизми?

Ҳозирча янги коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқилгани йўқ, юқтирмасликнинг ягона йўли гигиена қоидаларига риоя этиш бўлиб қолади.

Докторлар янги ҳолатни имкони борича аниқлаш, ташхис қўйиш ва вирус юққани аниқланган беморларни бошқа инсонлардан тезлик билан ихоталашга ҳаракат қилмоқдалар.

Вируснинг Британия ва Европага етиб келиш эҳтимоллари қанчалар кучли?

Вирус билан боғлиқ ҳолат қанча узоқ давом этиши ва Хитойда вирусни юқтирган инсонлар сони кўпайиши билан коронавирусни юқтириш ҳолатлари Британия ёки Европанинг бошқа мамлакатларида аниқланиши эҳтимоллари ортиб боради. Вирус аллақачон Франция ва Германияда тасдиқланди.

Нафас йўллари касалликларига қарши вакцина олиш ёрдам берадими?

Ҳозирги пайтда коронавируснинг айни шу туридан муҳофаза қиладиган вакцина ишлаб чиқилгани йўқ. Аммо унга қарши вакцина ишлаб чиқиш йўлида тадқиқотлар давом эттириляпти.

Бу - инсонлар шу пайтгача дуч келмаган янги штамм. Бу дегани докторлар янги штамм ҳақида ҳали кўп нарса ўрганишлари зарур бўлади.

Мен феврал ойида Пекин ва Шанхайга боришим керак. Мен қандай эҳтиёт чораларини кўришим керак?

Шу вақтгача имконли бўлган ахборотга таянган Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти касалликни ташқарига олиб чиқиш таҳдидларини камайтириш чораларини кўришга маслаҳат берди. Бу халқаро қатновларга чеклов жорий этиш зарурлигини англатмайди.

Аммо айрим қатновларга нисбатан чекловлар жорий этилиши кўзда тутилган.

Сафарга чиқишдан олдин ўз мамлакатингиз расмийларининг саёҳатга боғлиқ кўрсатмаларига бўйсунишингиз лозим.

Мисол учун 2019 йилнинг октябри ва декабри ўрталарида Хитойга бориб келган одам вирусни юқтириб қайтган бўлиши мумкинми?

Вируснинг илк инсонга юққани ҳолати Хитойнинг Ухан шаҳрида 2019 йилнинг декабрида аниқланди.

Бундан олдин инсонга вирус юққани гумонлари кузатилгани йўқ.

Шундан келиб чиқиб вируснинг инкубация даври(инфекция илк юққанидан кейин дастлабки симптомлари пайдо бўлгунича) 1 кундан 14 кунгачани ташкил этиши мумкин деган тахмин билдирилди.

Вирус қачон ва қандай йўл билан инсонга юққани аниқ эмас.

Экспертларнинг ишонишича, илк юқиш ҳайвондан инсонга бўлган.

Аэропортларда учиб келаётган инсонлар скрининг қилинмоқдами?

Кўплаб халқаро аэропортларда учиб келган йўловчиларни скрининг қилиш бошланди.

Инцекцияни юқтирган кўплаб инсонлар шифохоналардан уйларига қўйиб юборилдиларБу нарса вирус хавфли эмаслигини англатадими?

Коронавирус вирусларнинг шунчалик катта оиласига кирувчи хасталикки, унда оддий шамоллаш аломатларидан бошлаб, бошқа оғир хасталикларгача кузатилиши мумкин. Янги коронавирус қанчалар ёмонлиги ҳали тўлиқ ўрганиб чиқилгани йўқ.

Агар мижоз инфекциядан қутилгани аниқ бўлса ва ўзини яхши ҳис қилаётган бўлса, у бошқа инсонларга таҳдид туғдирмаса, шифохонадан жавоб берилади.

Coronavirus қайси ҳайвондан юққанОдам ўзини қандай ҳимоя қилса бўлади?

Ҳозирча вирус айнан қандай йўл билан инсонга юққани аниқ эмас. Бундан олдин кузатилган коронавируслар - Sars ва Mers‘лар ҳам жониворлардан инсонларга юққан эди. Sars цивета мушкуларидан, Mers эса туядан одамларга юққан.

Экспертлар янги вирус манбасини топиш устида тадқиқот олиб бормоқдалар.

Инфекция олдини олишнинг стандарт тавсиялари қуйидагилар:

  • қўлни мунтазам ювиб туриш
  • йўталган ва аксирган пайтда оғиз ва бурунни ёпиш
  • гўшт ва тухумни обдон қовуриш

Йўтал ва иситма каби нафас йўллари хасталиклари симптомлари кўзга ташланаётган инсон билан контактда бўлмасликка ҳаракат қилмоқ лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан