Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






BBC ўзбек ошининг саломатлик учун фойдали эканини эътироф этди
21.11.2019 10:27,  
497

BBC’га кўра, соғлиқни сақлаш соҳаси экспертлари ўзбек миллий таомларининг соғлиқ учун фойдали жиҳатлари талайгина.

"Буюк Ипак йўли бўйлаб жойлашган Ўзбекистон қачонлардир бошқа давлатлар билан товар ҳамда ғоялар алмашинуви рўй берган юрт. Бу мамлакат маданиятининг ривожланишига имкон берган, ажойиб мозаикалар, ҳунармандчилик масҳулотлари, санъат намуналари ва айниқса, таомлар шундан далолат беради", дейилади “BBC”да чоп этилган ўзбек таомлари ҳақидаги мақолада.

Мақолада ўзбек ошхонасининг бой ва мазали эканлиги алоҳида таъкидланган. “Баъзи таомлар рецептлари гўштга бой бўлса, бошқалари ун, гуруч, сабзавотлар, шунингдек зираворлардан иборат бўлади. Ушбу ингридиентлар ёрдамида ўзбек ошпазлари бири-биридан ажойиб таомлар – чучварадан тортиб кабобгача тайёралашади”, - дейилади манбада.

Мақолада шунингдек ўзбек таомларининг рецептлари ҳар бир ҳудудда ўзига хос эканлиги алоҳида қайд этилган. Энг машҳур миллий таомлар сифатида сомса, лағмон, норин, шўрва, кабоб, манти, палов ва патир нон эътироф этилган.

“VIII асрга бориб бу ерларда ислом дини тарқала бошлади ва шаҳарларда мадраса ва масжидлар кўпайди. Бухоро муҳим аҳамиятга эга таълим маркази ҳисобланиб, бутун дунё мусулмон олами зиёлилари ғоялар алмашиш учун шу ерда тўпланарди. Айнан шундай муҳитда Ўзбекистоннинг замонавий ошхонаси шакллана бошлади. Бутун дунё савдогарларининг Буюк Ипак йўли бўйлаб ҳаракатланиши ажойиб натижага олиб келди. Бугунга келиб ўзбек миллий таомларида турк, қозоқ, уйғур, мўғул ва бошқа маданиятларнинг таъсирини кўриш мумкин”, - дейилади мақолада.

Мақолада Ўзбекистоннинг энг машҳур миллий таоми сифатида палов келтирилган бўлиб, унинг барча байрамлар ва махсус саналарда тайёрланиши қайд этилган.

Гастроэнтеролог Лола Абдураҳмонованинг таъкидлашича, муаммо миллий таомларда эмас, ўзбек халқининг одатий турмуш тарзида. Мутахассиснинг сўзларига кўра, кун бўйи меҳнат қилувчи кишилар учун ўзбек таомлари фойдали, гап уни меъёрида истеъмол қилишда.

“Саломатлик билан боғлиқ муаммолар уч сабаб туфайли юзага келади: ҳаддан ташқари кўп таом истеъмол қилиш, камҳаракат ҳаёт тарзи ҳамда таомномада хилма-хилликка риоя қилмаслик”, - дейди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан