Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Beeline» абонентларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақидаги айбловларни рад этди
9.06.2020 19:15,  
163

«Beeline» шу йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган материалдаги хулосаларни, ҳеч бўлмаганда нотўғри ва ишончсиз деб ҳисоблашини маълум қилди.

«Супер ОЙ интернет-пакетлари - нега танлаш эркинлиги йўқ?» деб номланган мақолада тегишли идоранинг таъкидлашича, «фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари, шахсий ҳуқуқлари қўпол равишда бузилмоқда».

«Ушбу турдаги нашр асоссиз айбловдир. Бизнинг фикримизча, «Интернет-пакетларни» тақдим этиш тартиби агентлик мутасаддилари томонидан юзаки ўрганиб чиқилган ва бундай ҳиссий ва ёлғон хулосаларни эълон қилишдан аввал компаниядан изоҳ олинмаган» - дейилади компания изоҳида.⠀

Бундан ташқари, «Beeline Ўзбекистон»нинг расмий баёнотида қуйидагилар қайд этилган:

"Фойдаланувчиларга хизматларни кўрсатишда мустақил равишда уланиш учун интернет- пакетларининг кенг танловини таклиф қиладиган тижорат субъекти томонидан агентлик ходимлари абонентларнинг конституциявий ҳуқуқлари қай тарзда бузилганлигини кўрганлари ҳам тушунарсиз ҳол.

Компаниянинг бошқа ҳар қайси хизматлари сингари ҳеч қандай мажбуриятларсиз 6 (олти) қаторлик интернет-пакетларнинг исталганини танлаш ва уларни ёқтириш мумкин".

Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати CОВИД-19 нинг тарқалишига қарши курашиб, иқтисодиётнинг, шу жумладан телекоммуникация соҳасининг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда барча кучини сарфлаган бир вақтда, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши қўмитаси қошидаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ҳаракатлари аксинча, мамлакат раҳбариятининг бундай қийин даврда бизнесни қўллаб-қувватлаш сиёсатини бузаётганлиги айтилган.

"Ва бундай тасдиқланмаган маълумотларнинг эълон қилиниши ушбу босқичда халқаро компаниянинг ишбилармонлик обрўйига зарар етказиб, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузади.

Ушбу изоҳлар ва тушунтиришларнинг барчаси, шунингдек тегишли талаблар «Beeline» Ўзбекистон» компаниясининг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига юборилган расмий хатида акс эттирилган" - дейилади компания хабарида.

«Beeline» ушбу ишни янада чуқурроқ ўрганиб чиқилишига ва бу борада адолатли қарор қабул қилинишига умид қилишини билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан