Бекобод туман ИИБ бошлиғи ўринбосари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

Бекобод туман ИИБ бошлиғи ўринбосари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

19 август куни Тошкент вилояти Бекобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари 5000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ушланган. Бу ҳақда хабарни «Газета.uz» нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манбаси тасдиқлади.

Қўлга олиш операцияси Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Хабарга кўра, ИИБ бошлиғи ўринбосари қидирувдаги шахсга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартиришни айтиб, 5000 доллар олмоқчи бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов тадбирлари олиб борилмоқда.