Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бекободда бўлган катта жанжал ҳақида маълумот берилди
17.03.2022 14:53,  
348

Ижтимоий тармоқларда “Бекободда бир тўда фуқаролар иштирокида жанжал, ички ишлар ходимлари уларни ажратмоқда” изоҳи остида тарқатилган видео хабар юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби маълумот берди. 

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 11 март куни тахминан соат 11:30 ларда Бекобод туман ИИБ Навбатчилик қисмига туман “Қорақўйли” МФЙ ҳудудида 1991 й.т. Ф.М.  ўзига аввалдан таниш бўлган фуқаро Й.Х. билан келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган (улар орасида аввалдан оилавий келишмовчилик бўлган).

Шундан сўнг, фуқаро Й.Х. тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига мурожаат қилган ва воқеа ҳақида икки нафар ўғлига хабар берган. Шунингдек, фуқаро Ф.М. ҳам яқинларига хабар берган.

Хабар юзасидан етиб борган ИИБ ходимлари шифохона ҳовлисида 7 нафар фуқаролар ўртасида юзага келган низоли вазиятни бартараф этиб, хизмат вазифасини бажарган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан