Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги рақибини ҳам ер тишлатди (видео)

Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги рақибини ҳам ер тишлатди (видео)

Супер ўрта (76,2 кг) вазн тоифасида профессионал бокс фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини ғалаба билан якунлади.

Лас-Вегасдаги MGM Grand аренасида АҚШлик Клэй Коллардга қарши кечган жангда Бектемир Мелиқўзиев муддатидан аввал рақибини мағлуб этди.

Мелиқўзиев 8 раундга мўлжалланган жангнинг тўртинчи раундида рақибини нокдаун ҳолатига туширди, сўнг унга кучли зарба бериб рингга қулатди.