Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди

Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди

Иброҳимов Жаҳонгир Баҳодирович Тошкент шаҳрининг Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди.

Жаҳонгир Иброҳимов 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.

2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.