Беларус борган сари рус нефтидан узоқлашиб бормоқда

Беларус борган сари рус нефтидан узоқлашиб бормоқда

80 минг тонна Америка нефти ортилган танкер 17 майда АҚШдан жўнатилади, июнь ойи бошида эса Клайпеда портига келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Белнефтехим» давлат концерни матбуот котиби Александр Тишнеко маълум қилди.

"Танкер кеча (14 май) Беамоунт портида нефть юклашни бошлади. Портдан чиқиши 17 майда режалаштирилмоқда. Клайпедага июннинг бошида келади. Ҳажми 80 минг тонна", - дейди Тишенко.

Ушбу битим АҚШнинг энергетик савдогари United Energy Trading иштирокида, шунингдек, Getka Aмерика компанияси ва уларнинг Полшадаги ҳамкори UNIMOT кўмагида тузилди.

2020 йил 1 январ «Дўстлик» нефть қувури орқали нефть етказиб бериш бўйича Россия-Беларус шартномаси муддати якунланган эди. Шундан бери расмий Минск бир неча мамлакатлари, жумладан Норвегия ҳамда Саудия Арабистонидан нефть сотиб олди. Россиядан эса Белорус нефтни қайта ишлаш заводларига хом ашё етказиб беришни фақат Сафмар компанияси амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Беларус Россия каби ЕОИИ аъзоси. Россия билан нефть борасида келишмовчиликлар бўлаётган бир вазиятда Россия ЕОИИнинг бошқа аъзоси Қозоғистонга Беларусга нефть сотиши борасида босим ўтказган эди.