Беларус фахри бўлган IT компаниялари Латвияга кўчиб ўтмоқда

Беларус фахри бўлган IT компаниялари Латвияга кўчиб ўтмоқда

Фото: dev.by

Белоруснинг 12 компанияси, шу жумладан IT соҳасидаги компаниялар ўз фаолиятини Латвияга кўчиришади. Бу ҳақда Латвия Иқтисодиёт вазирлигига таяниб Медуза нашри хабар бермоқда. 

Исмлари ошкор қилинмаган компаниялар, асосан, топ-менежерлар ва етакчи мутахассислардан иборат 470 нафар ходимни Латвияга ўтказмоқчи.

Иқтисодиёт вазирлиги Белоруснинг 116 компанияси билан ўз фаолиятини Латвияга ўтказиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказганлигини таъкидлади.

Ходимларни Белорусдан кўчириш тўғрисида илгари АҚШда яшовчи тадбиркор Микита Микадонинг PandaDoc IT компанияси эълон қилган эди. Бу воқеа компаниянинг тўрт раҳбари Беларусда ҳибсга олингандан кейин содир бўлди. Улар бюджет маблағларини ўғирлаш бўйича жиноий ишда иштирок этишган - бу Микита Микадо Белорус оппозициясини қўллаб-қувватлаганидан кейин бошланган.

World of Tanks ўйинини ишлаб чиқарувчи Беларуснинг Wargaming компанияси мамлакатни тарк этиш ниятида эмаслигини айтди. Аммо, Wargaming асосчиси ва бош директори Виктор Кислининг сўзларига кўра, компанияда кўчиб ўтишга қарор қилиши мумкин бўлган бир гуруҳ ишлаб чиқувчилар мавжуд. 

"Агар улар ўзларини бошқа жойда қулайроқ бўлишларини ҳис қилсалар, биз компания сифатида барчасига ёрдам берамиз", - деди Кисли.