Беларус ИИВ Лукашенконинг яна бир рақибини текширишни бошлади

Беларус ИИВ Лукашенконинг яна бир рақибини текширишни бошлади

Беларус Ички ишлар вазирлиги президентлик сайловларида қатнашаётган ва Александр Лукашенкога рақиб бўлган Валерий Цепкалога қарши текширув бошланганини эълон қилди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Олга Чемоданованинг сўзларига кўра, текшириш Туркия фуқаросининг илтимосига биноан амалга оширилади.

“Ички ишлар вазирлигига дастлабки терговни ўтказиш учун Бош прокуратура томонидан Туркия фуқаросининг Цепкало В.В.нинг ноқонуний фаолияти фактлари тўғрисидаги аризаси бўйича материаллар келиб тушди. Ҳозир текширув олиб борилмоқда ”, - дея унинг сўзларини келтиради Tut.by нашри.

Аввалроқ Белгазпромбанк иши бўйича банкир Владимир Бабариконинг қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. У 9 август сайловларида "Европанинг сўнгги диктатори" га асосий рақиб сифатида кўрилган эди.