Беларус коронавирусни аниқлайдиган рус тестларини рад этмоқда

Беларус коронавирусни аниқлайдиган рус тестларини рад этмоқда

Беларус Россия томонидан ишлаб чиқилган коронавирусни аниқлаш тест тизимларини рад этмоқда - чунки улар аксарият ҳолларда нотўғри маълумот беради.

Мамлакат президенти Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, ушбу синов тизимлари 30% ҳоллардагина тўғри маълумотни беради.

«Уларни касалхонага ётқизиб кўринг. Улар рус тестларини рад этишади, хитойларникини маъқул кўради. Россия тест тизими 15 кишидан фақат биттасида коронавирус аниқлади», - дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда СТВ.