Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Беларус мудофаа вазири яқинда ўнлаб давлатлар КХШТга аъзо бўлишини айтди
16.05.2022 10:21,  
79

Беларус мудофаа вазири яқинда ўнлаб давлатлар КХШТга аъзо бўлишини айтди. Бу ҳақда «Лента.ру» манбаси хабар берди.

"Бир неча йил ичида ўнлаб давлатлар КХШТга қўшилиши мумкин". Бу ҳақда Беларус мудофаа вазири Виктор Хренин "Коллектив хавфсизлик шартномаси"нинг 30 йиллиги ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг 20 йиллиги муносабати билан “Ватан шон-шарафи учун” газетасида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Хренин жаҳон тартибидаги ўзгаришлар фонида КХШТнинг ривожланиш истиқболларини баҳолаб, ташкилот нафақат ўзининг жанговар тайёргарлигини, балки тинчликсеварлигини ҳам намойиш этганини, бу эса унга барқарорлик ва тинчликни қадрлайдиган давлатларни жалб қилиши кераклигини таъкидлади.

“Ўйлайманки, ташкилот кенгаяди. Тез орада дунё тартиби қандай ўзгаришини кўрамиз, лекин КХШТ ўзининг жанговар тайёргарлигини, тинчликсеварлигини кўрсатди ва менимча, бир неча йилдан кейин унинг таркибида олтита давлат бўлмайди. Аксинча,  унинг таркибида бошқа давлатларнинг сиёсий тизимидаги тажовузкорлик ва ўзгаришларни эмас, балки тинчлик ва барқарорликни қадрлайдиган ўнлаб давлатлар бўлади”, — деди Виктор Хренин.

Беларус ҳарбий департаменти раҳбари КХШТ ўзгарувчан таҳдидларга мувофиқ ривожланиб боришини қайд этди.

“Таҳдидлар ва қийинчиликлар доимо ўзгариб туради. Албатта, рангли инқилоблар, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдоси, одам савдоси, биологик таҳдидлар йўқолади, деб ўйламайман. Ушбу чақириқлар фонида Ташкилот янги чақириқ ва таҳдидларга қарши туриши керак бўлган тегишли тузилмалар ва воситаларни белгилаб, ривожланади”, — деди Хренин.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан