Беларус: Президентлик сайловларида Лукашенконинг реал мухолифи бўлмайди

Беларус: Президентлик сайловларида Лукашенконинг реал мухолифи бўлмайди

Белорус Марказий сайлов комиссияси амалдаги президент Александр Лукашенконинг асосий рақиби деб кўрилаётган Белгазпромбанкнинг собиқ раҳбари Виктор Бабарикони президентликка номзод сифатида рўйхатга олмади. 

Сайловда ғалаба қозониш эҳтимоли юқори бўлган яна бир мухолифат вакили Валерий Цепкало ҳам рўйхатга олинмаган.

Ҳаммаси бўлиб беш нафар номзод рўйхатга олинган, улар орасида Лукашенко ҳам бор.

Лукашенконинг қолган тўртта рақиби президент бўлиш учун реал номзод сифатида кўрилмаяпти. 

Анна Канопацкая - Миллий Ассамблеянинг депутати, тайинсиз дастур ва сусткашликка эга номзод. Светлана Тихановская сиёсий тажрибага эга бўлмаган ҳибсга олинган машҳур блогернинг рафиқаси. Сергей Черечень очиқ-ойдин Ғарб тарафдори бўлган Громада сотсиал-демократик партияси шаклидаги қулай мухолифат етакчиси, Андрей Дмитриев "Ҳақиқатни гапиринг" ҳаракатининг вакили бўлиб, унинг номзоди 2015 йилда 4,4 фоиз овоз олган. 

Tut.by нашри хабарига кўра, Беларус МСК раҳбари Лидия Ермошина Бабарико даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаганлиги ва ўзи ишдан бўшатилгандан сўнг Белгазпромбанкнинг ташқи молиявий ёрдамидан фойдаланганини айтди.

"Белагзпромбанк" нинг 99 фоиздан кўпроқ акциялари иккита акциядор - "Газпром" ва "Газпромбанк" ка тегишли, яъни "бу деярли бутунлай хорижий корхона", деди Ермошина. Бундан ташқари, Марказий сайлов комиссиясига Давлат Назорат Қўмитасидан Бабарико "пул ювиш бўйича" жиноий гуруҳга раҳбарлик қилганлиги тўғрисида хат келди.

Имзоларга кўра, Бабарико 100 мингни рўйхатга олишнинг энг юқори чегарасини ишончли тарзда босиб ўтди. Аммо, МСК имзо варақаларининг ярмидан кўпини рад этди - тақдим этилган 367.179 дан 165.744 имзо ҳақиқий деб топилди.

Бабарико ҳозир қамоқда. Июнь ойида, мамлакат ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Белгазпромбанк раҳбариятининг хатти-ҳаракатлари республиканинг "миллий хавфсизлик манфаатларига реал таҳдид" яратди. Кейинги тергов Давлат хавфсизлик қўмитасига топширилди. Бабарико билан биргаликда унинг отаси ва ўғли ҳибсга олинган.