Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Беларусда Россиянинг хусусий армияси жангчилари қўлга олинди
29.07.2020 19:00,  
898

Белорусда Россиянинг "Вагнер" хусусий армиясининг 32 та чет эллик ёлланма жангчилари ҳибсга олинди. Бу ҳақда БелТА давлат агентлиги хабар бермоқда. 

Ҳибсга олиш 29 июлга ўтар кечаси содир бўлган. Беларус ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, 9 августда бўлиб ўтадиган президентлик сайлов кампанияси даврида вазиятни беқарорлаштириш учун мамлакат ҳудудига 200 дан ортиқ жангариларнинг келганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган. Россиялик аскарларнинг ҳар бирининг ёнида кичкина қўл юки ва учта катта оғир чамадон бор эди, улар автоуловга бир неча киши томонидан юкланган эди, деб ёзади агентлик.

Республикага 1974-1996 йилларда туғилган эркаклар 25 июлга ўтар кечаси келишди. Улар Минск шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида жойлашишди, сўнг 27 июль куни Минск вилоятидаги санаторияга кўчиб ўтишди, дейилади хабарда. У ерда маъмурият уларга эътибор қаратди: улар рус сайёҳларига ўхшамайдилар, спиртли ичимлик ичмайдилар, кўнгилочар муассасаларга бормайдилар, алоҳида сақланадилар ва ҳарбий услубдаги кийим киядилар.

Беларус КГБсининг "А" махсус гуруҳи ходимлари Минск шаҳар ижроия қўмитасининг ИИВнинг ОМОН бўлинмаси кўмагида 32 кишини ҳибсга олдилар, мамлакат жанубида яна бир киши топилди ва ҳибсга олинди. Ҳозирда вазиятни Беларус Тергов қўмитаси текширмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан