Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Беларусдаги намойишларда 600 киши ҳибсга олинди
12.10.2020 11:24,  
146

Якшанба куни Беларусда ташкил этилган “Ғурур марши” акцияларида бир неча юзлаб кишилар ҳибсга олинди, деб хабар беради “Весна” (Баҳор) инсон ҳуқуқлари маркази. 12 октябр соат 06:00 (тшв) дан бошлаб ҳуқуқ ҳимоячилари қўлидаги рўйхатда Минск ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарлари, жумладан Гродно, Брест, Витебск, Могилев, Молодечно ҳамда Жлобиндаги 586 кишининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот бор. Беларус оммавий ахборот воситаларининг қайд этишича, намойишларни бостиришдаги зўравонлик даражаси август сайловларидан кейинги намойишларни эслатган.

Минскда ҳибсга олишлар митингнинг расмий қисми бошланишидан аввал ҳам бошланган, деб ёзади Tut.by: аниқ ҳибсга олишлар марш қатнашчилари тўпланадиган “Минск – Қаҳрамон шаҳар” стелласи ёнида, шунингдек унга чиқадиган Победителей проспектида кузатилган. Акция бошланганидан бир соат ўтгач, стелла яқинида тўқнашувлар бўлиб, хавфсизлик кучлари бир неча ўнлаб одамларни ҳибсга олган.

Бошқа оммавий ҳибслар кейинчалик Машеров хиёбонида, шунингдек, стелладан унчалик узоқ бўлмаган жойда содир бўлди. Tut.by хабарига кўра, намойишчиларга қарши аввал сув пуркагичлари, сўнгра калтаклар ишлатилган. Кейинчалик ҳам, Пушкинская метро бекати яқинида намойишчилар ОМОН билан тўқнашиб, яна ҳибсга олинган.

Минск полицияси якшанба куни намойишчиларни тарқатиш учун сув пуркагичлар ва шовқинли гранаталардан фойдаланилганлигини тасдиқлади. Tut.by "11 августдан 12 августга ўтар кечаси Белорус кўчаларида шунча зўравонлик бўлмаган эди", деб ёзади.

Якшанба митинги журналистларни оммавий равишда ҳибсга олиш билан ҳам бирга бўлди. Белорус Журналистлар уюшмаси Минск, Брест, Гомел, Гродно, Витебск ва Могилевдаги 40 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳибсга олиниши ҳақида хабар берди. ТАССнинг Минскдаги мухбирлари икки марта ҳибсга олинган, аммо кўп ўтмай уларнинг ҳужжатлари текширилгандан сўнг қўйиб юборилган. Бошқа журналистлар бир неча соат давомида политсия бўлимида бўлишди, деб ёзади Tut.by. Полиция Белсат телеканали мухбирига амалдорга бўйсунмаслик протоколини тузди.

Бундан ташқари, “Оқ халат” жамияти бир нечта Қизил Хоч кўнгиллилари ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан