Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БелАЗ Ўзбекистонга 20 та роботлаштирилган самосвал етказиб беради
25.03.2019 12:28,  
32

Навоий тоғ-металлургия комбинати ва “Ўзбеккўмир”га яқин орада 20 та энг янги роботлаштирилган БелАЗ самосваллари етказиб берилади, деб хабар қилмоқда Podrobno.

Ушбу улкан самосвалларни рақамлаштиришда, Россиянинг ВИСТ ГРУПП компанияси ёрдам беради. Компания хабарига кўра, "Карьер" номли очиқ конларда ишлаётган самосвалларни роботлаштириш тизими уларнинг самарадорлигини 5-15 фоизга оширишга ҳамда эксплуатация харажатларини 8 фоизга камайтиришга ёрдам беради.

"Карьер" тизими жорий этилиши натижасида умумий харажатлардан 5-10 фоиз иқтисод қилиш мумкин. Бу йилига 10 миллион тонна руда қазиб олинаётган конларда харажатлардан 1,3 миллион доллар  тежаб қолишга ёрдам беради, дейилган хабарда.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон конларида 1000 га яқин Беларус самосваллари ишлайди. Корхона хабарига кўра, ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистон БелАЗнинг энг йирик мижозлари орасида иккинчи ўринга чиққан.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан