Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Бельгиянинг ортидан Европанинг яна бир давлати маймун чечаги учун карантин эълон қилди
25.05.2022 08:36,  
0

Маймун чечаги асосан африка давлатларида учраб, одамдан одамга камдан-кам юқадиган касаллик ҳисобланади. 

Аммо жорий йилнинг апрел-май ойларида бирин-кетин Австрия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Португалия, Франция, Швейцария ва Швецияда, шунингдек, АҚШ, Канада ва Австралияда аниқланди. 

Энг биринчи бўлиб маймун чечаги учун ўтган ойда Бельгия 21 кунлик карантин эълон қилган эди.  

Эндиликда Германия ҳам мазкур касаллик учун карантин эълон қилди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах маймун чечаги билан касалланганлар учун 21 кунлик карантин эълон қилди.  

“Биз ҳудудлар расмийлари билан биргаликда Роберт Кох институтининг тавсияларини бажардик, бу тавсияларнинг асосийларидан бири касаллик юқтирганлар камида 21 кун изоляция қилинишидир”, деган Лаутербах.

Унинг фикрига кўра, изоляция маймун чечаги касаллигига чалинган шахс билан алоқада бўлган одамлар учун “қатъий тавсия этилади”.

Олимларга кўра, маймун чечаги иситма, бош оғриғи ва мушак оғриғи, шишган лимфа тугунлари, титроқ билан ўтади. Касалланганларда тошма кўпинча юзда бошланиб, кейин тананинг бошқа қисмларига, жумладан қўллар, оёқлар ва жинсий аъзоларга кузатилади. Касалланган одамларнинг аксарияти бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан