Белград-2021. Абдумалик Халаков жанг ўтказмасдан финалга йўл олди

Белград-2021. Абдумалик Халаков жанг ўтказмасдан финалга йўл олди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллада. Мусобақада чорак финаллар якунланди. Энди навбат ярим финалларга.  

-60 кг вазнли боксчимиз Абдумалик Халаков ЖЧ ярим финалида эронлик Даниял Шахбашга қарши рингга кўтарилиши лозим эди. Бироқ, эронлик боксчининг жароҳати жиддий эканлиги сабабли у рингга чиқмайди ва шу тариқа Абдумалик автоматик равишда финалга йўл олди!

Ҳозиргина франциялик Софиане Оумиа ҳамда Доминикан Республикаси шарафини ҳимоя қилган Алекс де ла Круз қарама-қаршилиги якунланди. Жангда Софиане Оумиа ғалаба қозониб финалга чиқди. Энди у финалда ҳамюртимиз Абдумалик Халаков билан тўқнаш келади.