Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Белига 23 минг доллар боғлаб олган шахс аэропортда ушланди
6.02.2022 16:45,  
167

Хоразм вилояти божхона бошқармасининг «Урганч аэропорти» чегара божхона постида 22 минг 900 долларни белига боғлаб, олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қўшни давлатга парвози олдидан божхонадан «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган йўловчилардан бирининг безовталаниши божхона ходимларининг диққатини тортган.

Шундан сўнг ушбу шахс белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, кийимлари остида белига махсус тиббий белбоғ боғлаб олгани аниқланган. Белбоғга эса чўнтаклар тикилган бўлиб, уларда божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган 22 минг 900 доллар яширилган бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан йўловчига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддасига биноан жиноят иши қўзғатилди.

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахсларга 100 миллион сўм эквивалентидаги нақд хорижий валюталарни Ўзбекистондан эркин олиб чиқишларига рухсат этилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан