Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Белорус ЕХҲТ ва Россияга сиёсий инқироздан чиқиш режасини тақдим этди
9.09.2020 08:21,  
108

Минск ЕХҲТ ва Москвага мамлакатдаги сиёсий инқирозни ҳал қилишнинг ўз версиясини тақдим этди, дея хабар бермоқда РБК манбаларига таяниб. Нашрнинг ёзишича, режада 2022 йилгача конституциявий ислоҳотлар, ҳукумат ва парламент фойдасига президент ҳокимиятининг заифлашиши ва Асосий қонунга тузатишлар киритилганидан кейин қайта президент сайловлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Режани 28 август куни Венада бўлиб ўтган ЕХҲТ Доимий Кенгашининг махсус йиғилишида Белорус вакили Андрей Лозовик тақдим этди. Конституциявий ислоҳот - амалдаги президентнинг беш йиллик муддати тугашидан олдин янги сайловларни ўтказишнинг ягона усули, деди у. Лозовик расмийлар мухолифат билан музокараларга киришмоқчи эмаслигини таъкидлади.

Минск вакили, шунингдек, режалаштирилган конституциявий ислоҳотларнинг баъзи тафсилотларини ошкор қилди: жараён миллий мулоқот форматида бўлиб ўтади, президент ваколатларининг бир қисми парламентга ўтказилади. Бундан ташқари, партиялар тизими ўзгартирилади - партияларнинг ўрни ошади ва сайлов қонунчилигига ўзгартиришлар киритилади.

Аввалроқ Белорус президенти Александр Лукашенко 1994 йилги конституцияга қайтишга қарши эканлигини айтди - асосий ҳужжат, янгитдан ишлаб чиқилишини айтди. 1994 йилги конституция президент бўлишни икки муддатдан кўпроқ тақиқлаган ва мухолифат унга қайтишни ёқлаган. Оммавий норозилик намойишлари бошлангандан сўнг Лукашенко янги конституция қабул қилинганидан кейингина ваколатларни ўтказишга рухсат берди, "аммо кўча бўйлаб юриб эмас".

Лукашенко янги президент сайловлари ўтказиш шартларини маълум қилди

Янгиланган конституция лойиҳаси, Лукашенконинг сўзларига кўра, "улар ўйнашлари, ўзларининг фикрларини, нималарни ёқтирганларини, ёқтирмасликларини, ўз қарашларини билдиришлари учун" жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Ҳозирда мутахассислар, шу жумладан Конституциявий суд судялари асосий қонунга ўзгартиришлар киритиш устида иш олиб бормоқда, деди у.

Агар Минск сўраса, Россия конституцияга ўзгартиришлар киритиш тажрибасини Белорус билан ўртоқлашиши мумкин, деган эди 31 август куни Кремл вакили Дмитрий Песков. Россия Белорусга тузатишларнинг моҳияти тўғрисида маслаҳат бера оладими деган саволга Песков салбий жавоб берди ва бу беларусларнинг иши эканлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан