Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 196 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,8 % га ошган.
2022 йилнинг январь-февраль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
— Автомобил бензини – 196 минг тонна
— Кўмир – 878,6 минг тонна
— Нефт – 118,3 минг тонна
— Газ конденцати – 230 минг тонна
— Енгил автомобил – 39 922 дона
— Автобус – 68 дона
— Юк автомобиллари – 425 дона
— Автомобил двигателлари – 32,8 минг дона