Бердимуҳамедов ИИВ институтида ўқ отишни машқ қилди (видео)

Бердимуҳамедов ИИВ институтида ўқ отишни машқ қилди (видео)

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов назорат мақсадида мамлакат Ички ишлар вазирлигига қарашли институтига ташриф буюрди.

Ҳроника Туркманистон нашрининг маълум қилишича, Ички ишлар вазири президентга ҳамроҳлик қилган ва институт фаолияти билан таништирган.

Орқадоғ дастлаб, институт спорт залига борган ва у ердаги жамоаларнинг машғулотларини томоша қилган. Шундан сўнг ўқ отиш залида ўзини синаб кўрган. Президент синаб кўрган қурол даргоҳнинг музейига олиб қўйилган. Шунингдек, Туркманбоши институт ошхонасида бўлажак милиция ходимларининг таомларидан ҳам татиб кўрган.

 

Ташриф якунида президент курсантларга мамлакатда ишлаб чиқарилган 300 та компьютер ва спорт формаларини совға қилди.