Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Берлин «Gazprom Germania» компаниясини қутқариш учун миллиардлаб доллар ажратмоқчи
13.06.2022 20:45,  
30

Германия ҳукумати Germania ( Gazprom Germania GmbH)ни сақлаб қолиш учун миллиардлаб доллар ажратишни режалаштирмоқда. Айни пайтда компания энергия регулятори назорати остида. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Bloomberg хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, молиявий ёрдам Берлин томонидан шу ҳафтада берилиши мумкин. Германиянинг KfW давлат банк гуруҳи Германиянинг Газпром компаниясига 5 дан 10 миллиард еврогача миқдорда кредит ажратиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Bloomberg музокаралар ҳали якунига етмаганини қайд этади.

Германия регуляторининг маълум қилишича, айни дамда Германиянинг Газпром бизнес фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича жадал иш олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Россиянинг «Gazprom Germania» ва унинг назорати остидаги шўба корхоналарига нисбатан жорий этган санкциялари Германиядаги газ истеъмолчиларига йилига қўшимча беш млрд зарар кўриши айтилган эди.

Март ойи охирида «Gazprom Germania»нинг Gazprom Germania GmbH компанияси ва унинг барча активларини тарк этди. 4 апрелдан бошлаб компания Германия Федерал тармоқ агентлиги (BNetzA) томонидан бошқарилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан