Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Беш нафар номзоднинг уч нафари судьяликка нолойиқ деб топилди
15.05.2021 14:53,  
234

Бу ҳақда яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

"Кенгаш янгиланган таркибининг иккинчи йиғилиши беш соатдан кўпроқ давом этди. Чунки кун тартибидаги масалалар салмоғи катта бўлиб, ҳар бири жиддий муҳокама этилди-да.

Натижада:

Судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига кўрсатилган беш нафар номзоднинг уч нафари нолойиқ деб топилди. Икки нафарига ишонч билдирилди.

Яъни:

Шуҳрат Рустамович Астанов — биринчи беш йил муддатга Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Шерзод Бахтиёрович Жамолов — биринчи беш йил муддатга Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Бунгача Ш. Астанов «Қишлоқ қурилиш банк»муаммоли активлар департаменти суд ишлари бўлими ҳуқуқий маслаҳатчиси, Ш. Жамолов Судьялар олий кенгашининг етакчи инспектори лавозимида ишлаган.

***
Судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига кўрсатилган беш нафар номзоднинг бир нафари нолойиқ деб топилган бўлса, яна бир нафари захирага қолдирилди.

Алқисса:

Алишер Адашалиевич Қўчқоров — судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Юлдуз Низомитдиновна Мухаммадиева — судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Акмал Зуҳриддинович Разиков — судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси лавозимига тайинланди.

***
Йиғилишда Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар қатори 18 нафар судьяга нисбатан интизомий жазо чораси қўллашга розилик бериш масаласини ҳам кўриб чиқди. Қайд этиш керак, неча нафар судьяга нисбатан бундай масала кун тартибига қўйилса, бу сидирғасига розилик берилади, дегани эмас. Уларнинг ҳар бири аъзолар томонидан ўрганилиб, овоз бериш йўли билан коллегиал ҳал этилади.

Шундай бўлди ҳам.

Кенгаш аъзолари 18 нафар судьяга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини қўллашга оид ҳужжатларни кўриб чиқиб, 4 нафарига нисбатан рад қилиш, 14 нафарига нисбатан розилик бериш ҳақида қарор қабул қилди.

Озми-кўпми? Таассуфки, кўп, кўп... Бироқ бу — судьяларнинг профессионал салоҳияти нечоғлигидан ташқари уларга қўйилаётган талаблар ошиб бораётганини ҳам билдиради" дейилади Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан