Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Беш нафар ўзбекистонлик боксчи Жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди
18.09.2019 21:43,  
220

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 18 сентябрь, чоршанба куни бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финал жанглари бўлиб ўтди.

-52 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоасини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров ярим финал йўлланмаси учун курашда болгариялик Даниел Асеновга қарши баҳс олиб борди. Унда ўзбекистонлик боксчи ишончли ғалабани қўлга киритди.

-57 кг вазн тоифаси вакили Миразизбек Мирзаҳалилов мазкур босқичда қозоғистонлик Қайрат Ералиевга қарши рингга чиқди. 3 раундлик жангда ҳакамлар ўзбекистонлик боксчи ғалабасини эътироф этди.

Натижада Миразизбек ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

-69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Бобоусмон Ботуров иорданиялик рақиби Зияд Иашашни мағлуб этди. Шу тарзда Жаҳон чемпионати дебютанти бўлган Бобусмон камида бронзани нақд қилиб қўйди.

Сўнгра -81 кг вазн тоифаси вакили Дилшодбек Рўзметов асл келиб чиқиши Кубадан бўлган Озарбайжон терма жамоаси вакили Лорен Алфонсо Домингесни мағлуб этиб ярим финал йўлланмасини нақд қилди.

+91 кг вазн тоифаси вакили аллақачон профессионал боксда ҳаракат қилаётган Баҳодир Жалоловга чорак финалда америкалик Ричард Торрес рақиблик қилди. Баҳодир 1-раунддаёқ рақибини чуқур нокаут ҳолатига тушириб қўйди.

Рақиб эса рингдан замбил ёрдамида олиб чиқиб кетилди.

Шу тариқа, бугун рингга кўтарилган Ўзбекистон жамоаси вакилларининг барчаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Регламентга кўра, эртага, 19 сентябрь куни дам олиш куни ва финал учун кечадиган жанглар 20 сентябрда бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан