Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Бешикдан қабргача илм изла” – катта ёшли мутахассисларни қайта тайёрлашнинг муҳимлиги хусусида
17.07.2020 10:34,  
3519

Катта ёшлиларнинг ўқиши ва таълими мавзуси йилдан йилга дунёда ўта долзарб аҳамият касб этмоқда. Аксарият мамлакатларда катталар таълимини ривожлантириш бўйича миллий стратегиялар ва дастурлар ишлаб чиқилмоқда. 

Ўзбекистонда бу масалага хазирча етарли эътибор қаратилмаяпти. Вақт эса - оқар сув. Кутиб турмайди. Муаммо шу қадар кескинлашиб кетиши эҳтимоли борки, давр чақириқларига ўз вақтида жавоб беришга улгурмай қолишимиз мумкин. Катталар таълими ва ўрганиши соҳасини қай тариқа ривожлантириш мумкинлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатори Д.Г.Тошмуҳамедова фикр юритади.

Болалар партада. Хўш, ота-оналар ҳам парта ортидами?

Ҳозирги давр кишиси доимий тарзда ўқиб-ўрганиши лозим. Агар 200-300 йил аввалга қайтадиган бўлсак, биз ота-боболаримиздан олган билимларимиз фарзандлар ва набиралар томонидан муваффақиятли қўлланилган. Ҳозирда биз буткул бошқа даврда яшаяпмиз. Ёшлигимизда олган билим ва кўникмаларимиз фойда келтиришга улгурмасдан изчил эскиряпти, қачонлардир жуда талабгор бўлган касб-ҳунарлар тобора йўқолиб кетяпти. Иш ҳақидаги эълонларда нотаниш сўзларга дуч келасан, киши, суҳбатлар чоғида гўёки сен билан ажнабий тилда гаплашишаётгандек ёхуд мазах қилишаётгандек туюлади.

Айнан куч-қувватга тўлган пайтинг танлаган касбинг тарихга айланиб бораётган бир маҳалда ғарқ бўлмасдан, сув юзасида қолишнинг имкони борми? Жавоби бор ва биттагина – қайтадан ўқиш. Ёшинг анчага етганда, қолаверса, ҳаёт тарзинг ва кўникмаларинг шаклланиб бўлганида янги синалмаган воқеликлар томон одим ташлаш ҳамиша мушкул бўлган. Аммо такрорлайман –қайта ўқишни яна бошлаш зарур! Қолганлари бекор – ўзини ўзи алдаш ва янги воқеликни ва ундан кейинги оқибатларни қабул қила олмасликка қодир эмаслик хаёлотлари.

XXI асрга калит

Экспертлар бизни яқинда бутун сайёрамизни ўз ичига қамраб олувчи янги иқтисодий таназзул кутаётганидан сўз очишмоқда. Бу таназзул бутун миллий иқтисодиётларнинг устунликларини алмаштириш ва қайта қуришни талаб қилади. Айнан бунда катталар таълими ва ўрганиши масаласи том маънода ҳаётий аҳамият касб этади.

COVID-19 пандемиясига рўбарў келиб, жаҳон ҳамжамияти айрим муҳим жабҳаларда мутахассисларнинг танқислиги қайтариб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин, деган фикрга келди. Ўзбекистонда, биз нафақат замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар, балки малакали кадрлар – бошқарувчилар, шифокорлар, ўрта бўғин тиббиёт ходимлари, психологлар, онлайн ўқитиш мутахассислари, дастурчилар ва бошқаларга бўлган танқисликни кескин сездик.

Биз деярли ҳамма соҳаларда мутахассисларни қайта ўқитишга эҳтиёжимиз борлигини англадик. Ҳозирги аҳвол келаси бундай вазиятда ҳатто ўйланишга ҳам вақт бўлмаслиги мумкинлигини яққол кўрсатди. Ҳозир имкониятимиз бор экан, ундан оқилона фойдаланишимиз керак. Янги иқтисодиёт учун янги ихтисосликлар ва мутахассислар янги дунёда рақобатбардошлилигимизнинг асосий шартидир. 

Давримиз АКТ [NR1] тараққиёти, глобал ахборот ва рақамли жамиятни шакллантириш, кўплаб давлатларнинг билимлар иқтисодиётига ўтиши билан характерланади. Яқин йиллар мобайнида меҳнат бозори конъюктураси ўзгаради: кўплаб касблар ғойиб бўлади ёки оммавийлигини йўқотади, оқибатда ўз-ўзидан  ҳамиша ўқиш зарурлигини, “давр билан бир оқимда, ҳамнафас” бўлиш лозимлигининг моҳиятини англаб етмаганлар орасида ишсизлар сони кўпаяди.

Ҳаракатланиш учун ўқиш-ўрганиш

Ўзбекистонда “катталар таълими ва ўрганиши” хусусияти таълим соҳаси каби воқелик ҳаётда мавжуд бўлиб, мазкур ҳодиса ҳукумат қарорлари даражасида расмий қайдга эга эмас. Илмий тилда бу ҳолат институционализация, ёки институтлаштириш деб номланади.

Ривожланган давлатларда катталар таълими ва ўрганиши  институтлаштириш босқичидан ўтган ва унга таълим тизимининг тан олинган сектори сифатида қаралади. 2019 йилнинг майида Веймар шаҳрида ўтказилган “Барқарор Ривожланиш Мақсадларига эришишда катталар таълими ва ўрганиши” анжуманида катталар таълими ва ўрганиши ривожлантириш юзасидан миллий дастурларни қабул қилиш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, унда ҳуқуқий базанинг муҳимлиги, ноформал таълимни эътироф этиш, унинг натижаларини валидациялаш ва аккредитациядан ўтказиш тизимларини қўллаш хусусида гапирилди. 

Экспертлар ўқитилаётганларда нафақат касбий (“қаттиқ”), балки ижтимоий (“юмшоқ”) кўникмаларни ошириш муҳимлигини қайд этдилар. Булар креативлик, масъулият, адаблилик, жамоада ишлай олиш маҳорати, ишонтира олиш, муаммоларни еча билиш, ўзгарувчан шароитларга тезда мослашиш, қарор қабул қилиш, ўзини-ўзи ривожлантиришга ҳозирлик, танқидий фикрлаш ва ҳ. Тадқиқотлар “қаттиқ кўникмалар”нинг ходим касбий муваффақиятига қўшган улуши 15%, “юмшоқ кўникмалар”ники 85% ни ташкил қилишини кўрсатди.

Катталар таълимининг самаралилигини таъминлаш учун “катта ёшга” етгунига қадар – мактабгача таълим муассасаси, мактаб, олий ўқув юртида инсонга кенг билимлар кўламини бериш лозим. Мана шу ерда жуда қисқа муддатда ва юқори унумли натижа олиш имконини берадиган таълим услубиётларига эҳтиёж юзага келади. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида фанлар кўламини кенгайтириш зарур. Инсоннинг билим доираси нечоғлик кенг бўлса, унинг қизиқиш доираси шунчалик кенг, янги билимлар олишга имконияти ва истаги ҳам юксак бўлади.

Умрбод ўқиб-ўрган

Инсон ҳаёти ва фаолияти учун зарур қобилиятларини ривожлантириб, бойитиб боргани сайин даврнинг янги чақириқларини енгиб ўтиши енгил бўлади.  Катта таълими ва ўрганиши саломатлик ва фаровонлик, маданий ва маънавий тараққиёт нуқтаи назаридан муносиб ҳаёт тарзи юритиш имконини берадиган қашшоқлик кўламларини қисқартиришнинг муҳим қуроли сифатида шахс ўсишини таъминлайди  ва инсоний қадр-қиммат туйғусини шакллантиради.

2000-йилларнинг бошларидаёқ ривожланган мамлакатларнинг аксарияти катта ёшлиларнинг узлуксиз таълим миллий дастурларини ишлаб чиқиб, қабул қилдилар. Мазкур дастурларда давлат томонидан рағбатлантириш чоралари даврий шаклда янгиланиб, рўйхати кенгайтириб бормоқда.

Турли мамлакатларда аҳолининг узлуксиз таълимда иштироки кўрсаткичлари тубдан фарқ қилади. Хусусан, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо мамлакатларда (энг ривожланган мамлакатларда) 25 ёшдан 64 ёшгача бўлган формал ва қўшимча таълимга доир аҳоли қамрови 51%, ЕИ мамлакатлари орасида – 40,3%, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида эса, жумладан, Вьетнамда 5% дан камни ташкил қилади.

Мамлакат ривожланиши даражаси нақадар паст бўлса, давлат томонидан молиялаш улуши ҳам шунчалик паст бўлади. ЯИМ (ялпи ички маҳсулот) даражаси юқори бўлмаган мамлакатлар учун катта ёшли аҳолини таълим билан  қамраш сармоялар ва давлат бошқаруви сифатига қараб амалга оширилиши кузатилади. ЯИМ даражаси юқори ва фаол сармояларга эга бўлган мамлакатларда аҳоли ва иш берувчиларни қўшимча таълим дастурларида иштирок этишга рағбатлантирувчи ҳукумат саъйи-ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этади.  

Халқаро тажриба

Катталар таълимини ташкил қилиш бўйича қўлланиладиган чора-тадбирлар кўлами етарли даражада кенг. ЯИМ юқори даражали мамлакатларда электрон навигатор-платформаларни яратиш, турли соҳаларда фаолият юритувчи аҳоли томонидан малака олиш дастурларини тўғридан-тўғри молиялаштириш, таълим сертификатларини беришдан иборат чора-тадбирларнинг мураккаб мажмуалари қўлланилади.   

Германияда ўқиш учун ваучер муваффақиятли амалиётга айланишга улгурди. Иш берувчилар ҳар йили персонални ўқитиш учун ҳаражатларнинг 50%ини қоплаб, 20 тагача ваучер олишлари мумкин. Ходимлар учун махсус ўқув мукофотлари таъсис этилган бўлиб, улар паст йиллик даромадга эга бўлган ходимлар ўртасида ўзаро тақсимланади. Бундан ташқари, қонун иш вақтида қўшимча ўқув курсларига борадиганларга тўлиқ иш ҳақи сақланиб қолишини кафолатлайди.

Данияда қабул қилинган қонун эса, катта ёшли фуқароларга қўшимча таълим натижаларини баҳолаш ва сертификат олиш ҳуқуқини беради. “Таълим бўйича йўлчи” электрон маълумот портали жамики таълим дастурлари ва меҳнат бозори тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Мазкур портал ёрдамида энг қулай шаклда карьера ва шахс ривожланишини таъминлайдиган таълим дастури ва муассасани мустақил танлаш мумкин.

Сингапурда 45 ёшдан катта ходимлар қайта ўқишга маблағлар олади, иш берувчига эса давлат томонидан сарфланган ҳаражатлари қоплаб берилади, шу тариқа ходим ўз иш ўрнида янги иш вазифалари билан сақлаб қолинади. 

Ҳаёт давомида таълим тўғрисидаги Қонунга мувофиқ, Жанубий Корея ҳукумати бутун умр давомида узлуксиз таълимни таъминлаш бўйича Қўмита таъсис этилган бўлиб, таълим вазири раислигида ва вице-министрлар, узлуксиз таълим Миллий институти президенти ва экспертлар мақомидаги мансабдор шахслар таркибида фаолият юритади.

Собиқ Совет Иттифоқи давлатларидан сўз очсак, катталар таълими таълим тизимини бир бўлаги сифатида тан олиш тенденцияси етарлича тез ривожланмаяпти. Давлат дастурлари аҳолининг айрим гуруҳларини малакасини ошириш учунгина қўлланилмоқда, мустақил баҳолаш ва малакасини тан олиш тизими эса энди-энди шакллантирилмоқда.

Тожикистон бу борада ўрнак бўлса арзийдиган. 2017 йилда бу мамлакатда “Катталар таълими тўғрисида” қонун қабул қилинган. Ўлкада катта ёшлиларни ўқитиш Марказлари ташкил этилди ва ҳозирда фаолият юритмоқда. Марказларда бошқа мамлакатда таҳсил олиш натижасида олган касбий компетенцияларни эътирофи ва валидация тизимини қўллаш билан шуғулланишади.

Биздачи?

Ўзбекистонда катталар таълими соҳаси турли идоралар томонидан чиқарилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар орқали тартибга солинади. Бироқ катта ёшлиларнинг ноформал таълими ва мустақил ўқиб таълим олиши (информал таълим) аслида меъёрий-ҳуқуқий базада ифода этилмаган.

Катталар таълими ва ўрганиши тизимини самарали ривожлантиришни таъминлаш учун 2030 йилгача бўлган даврга барқарор ривожлантириш борасида Миллий мақсадлар ва вазифалар билангина моҳияти очиладиган давлат дастури лозим. “Таълим тўғрисида”ги Қонунга катталар таълими ва ўрганишига оид тегишли моддалар киритилди. Кейинги босқичда – “Катта ёшлилар таълими тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилади. Бюджетнинг махсус моддаларини ажратиш ёрдамида катталар таълимини ривожлантириш кафолатларини мустаҳкамлаш ўринли.

Турли мулкчилик шакллари провайдерларига солиқ солинишда имтиёзлар бериш, нодавлат нотижорат ташкилотлари (кейинчалик ННТ) ва фуқароларнинг таълими билан шуғулланувчи нодавлат таълим муассасалари (кейинчалик НТМ)ни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш муҳим. Фаолият юритишларига тўғри келаётган қонунчилик сарҳадларини қайта кўриб чиқиш лозим.

Шу секторда банд бўлган ташкилотларга қўйиладиган талаблар мантиқий бўлиши лозим. Уларни лицензиялаш, айниқса, ҳудудларда НТМ/ННТ очиш ғояларини ўлдиради ҳамда коррупцион режалар ва нолегал фаолиятни юзага келишига сабаб бўлади. Лицензия олишни кутиб ўтирмасдан ташкилот бу жараённи тезлаштириш учун йўл қидиришга ёхуд бошқа каналлар (доимо ҳам легал эмас) излай бошлайди. Давлат томонидан молиялаштирилмайдиган фаолиятни регуляция қилиш керакмикин? Курслар маъқул келмаган бўлса, кейинги сафар ўзинг ҳам бормайсан, бошқани ҳам йўлдан қайтарасан. Бозорнинг ўзи ҳаммасини тартибга солади. Европада, хусусан, шарқий Европа ва Шўролар Иттифоқининг собиқ мамлакатларигача (Европа қисмидан), ноформал таълимни лицензиялаштирган бирон бир давлат йўқ.

Катта ёшлилар билан ишлайдиган педагогларнинг тайёргарлик тизими, ёллаш шартлари ва малакавий маҳорати масаласи ўта долзарб. Мамлакатимиз олий ўқув юртларида андрагогларни (катта ёшлиларга таҳсил берувчи мутахассислар) ўқитишни татбиқ этиш, адрагогикани фан сифатида ўрганишни йўлга қўйиш зарур. Бунинг учун эса “Андрагог” касбини лавозимлар ва касблар Классификаторига киритиш муҳим.

Аҳолининг катталар таълими дастурларида иштирокига доир доимий статистикасини юритиш зарур. Бу кўринишдаги дастлабки тадқиқот – “Ўзбекистонда катталар таълими ва ўқитишда иштирок” Халқ Университетлари Немис Ассоциацияси Филиали (DVV) қўмагида 2019 йил “Оила” Маркази томонидан олиб борилди.

2018-2019 йилларда мамлакатимизнинг 152 туманида ташкил қилинган ёшларни никоҳга тайёрлаш мактаблари ноформал тузилмаларнинг унумдорлигига намуна бўла олди. 66 минг нафар йигит ва қизлар оила иқтисодиёти, оилада муносабатлар психологияси, соғлом турмуш тарзи асослари бўйича курсларда сабоқ олдилар. Ёшлар муаммоларга оид саволларга жавоблар топиш учун доимий таҳсил олиш заруратини англаб етди. Мураккаб оилавий вазиятга тушиб қолган ёш жуфтликларни ҳаётий муаммоларни ҳал қилишда керакли маълумотларни ахтариш усули сифатида АКТ асосларига ўқитиш бўйича қалдирғоч лойиҳа ҳам ижобий натижалар берди.  

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 2-мартдаги Фармонига мувофиқ, аҳолининг машғул бўлмаган бўш бўлган қатламини қайта тайёрлаш ва ишсиз фуқароларни талабгор касб-ҳунарларга ўқитиш бўйича кенг кўламли дастурларни амалга ошириш белгиланган. Ҳар бир ҳудудда тадбиркорликка ўқитиш курслари очилади. Энг илғор лойиҳалар учун грантлар топшириш кўзда тутилган. 30 та коллеж базасида ва [ОКОЗ:1.05.00.00.00 Аҳолининг меҳнат ва иш билан бандлиги тўғрисидаги Қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаштириш ва аҳолининг бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари] Тошкентнинг ҳар бир туманида “Ишга марҳамат” ва касбий тайёрлаш марказлари ташкил қилинади. Шунга ўхшаш марказлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида очилади. “Рақамли технологиялар”, “Ишга марҳамат” ва “Ёшлар технопарклари” марказларида “Беш ташаббус” лойиҳасини молиялаш доирасида АТга ўқитиш бўйича курслар ташкил қилинади. Ўқитиш сабоқлари ёлғиз ва кўп фарзандли аёллар, ишсизлар учун мўлжалланган. Гузарларда касб-ҳунарларга ўқитиш Дастури ишлаб чиқилган. Муҳими, эҳтиёжмандлар иш билан бандликка ёрдам Давлат жамғармаси ҳисобидан ўқитилади.

Катта ёшлилар учун таълим даражаси, даромадлари ва яшаш жойидан қатъий назар таълим хизматларининг очиқлигини таъминларкан, Ўзбекистон ўз истиқболи сари яна бир олға одим отади. Зеро, хаёт давомида таълим олиш тамойилининг рўёбга чиқиши  оилалар фаровонлигини ошириш, инсонларнинг шахс ва касбий юксалиши, ўзларига муносиб ишга эришуви, ижтимоий ривожланиш, барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим омилидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан