Бешинчи марта сайланган Эмомали Раҳмон тожик халқига нималарни ваъда бермоқда

Бешинчи марта сайланган Эмомали Раҳмон тожик халқига нималарни ваъда бермоқда

Фото: Kommersant

Тожикистоннинг янги сайланган президенти Эмомали Раҳмон 30 октябр куни бешинчи марта президентлик қасамёдини қабул қилди. Инаугурация маросимида жаноб Раҳмон нутқ сўзлади.

Азия-плюс нашри президент нутқидаги навбатдаги ваколат муддати учун ваъдаларини келтирди:

  • Навбатдаги етти йил миллий бойликлардан самарали фойдаланиш ва барча имкониятлар ҳисобига тўла энергетик мустақилликка эришишимиз, коммуникацион боши беркликдан чиқишимиз ва Тожикистонни транзит мамлакатга айлантиришимиз керак.
  • Шу вақт ичида биз бошқа стратегик мақсадга – озиқ-овқат хавфсизлигига яқинлашишимиз, юз минглаб янги иш ўринлари яратадиган ва меҳнат миграциясини камайтиришга имкон берадиган саноатлаштириш жараёнини жадаллаштиришга эришишимиз керак.
  • Аввало, биз “2030 йилгача бўлган даврда Тожикистон Республикасининг миллий ривожлантириш стратегияси” ни амалга ошириш орқали одамлар ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашимиз керак, чунки мамлакатнинг ҳар бир фуқароси муносиб ҳаётга лойиқ.
  • Келгуси етти йил ичида иқтисодий сектор учта асосий вазифани - миллий иқтисодиётнинг диверсификацияси ва рақобатбардошлигини ошириш орқали барқарор ривожланишни таъминлаш, ўрта синф улушини ошириш ва ўрта даромадли мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига устувор йўналтиради.
  • Келгуси етти йил ичида биз мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсишини икки баравар оширишимиз, ўрта синфни 45 фоизга етказишимиз ва қашшоқликни 15 фоизгача камайтиришимиз керак.
  • Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматларнинг сифати босқичма-босқич яхшиланади ва ушбу соҳаларга барча молиялаштириш манбалари, шу жумладан пенсия ва ижтимоий суғурта ҳисобидан 123 миллиард сомонийдан кўпроқ маблағ ёъналтирилади.
  • Кейинги етти йил ичида мамлакатимиз банк тизими турли иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун 100 миллиард сомонийдан зиёд кредитлар ажратилади, бу аввалги муддатга нисбатан 1,5 баравар кўпдир.
  • Юкларни ташиш географиясини кенгайтириш ва транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида яқин етти йил ичида биз 1500 километр халқаро автомобил йўлларини қурамиз.
  • Келгуси етти йил ичида биз мамлакатдаги 540 мингдан зиёд ёшларни олий маълумотга қабул қилиш, 40 минггача истеъдодли ёшларни ривожланган мамлакатларда ва миллий иқтисодиётимизнинг турли соҳаларида олий маълумот олиш учун жўнатиш ниятидамиз.
  • Аёлларнинг ижтимоий мавқеини янада ошириш ва уларнинг иқтисодиётдаги фаолиятини кенгайтириш мақсадида биз "Тожикистон Республикасида 2021-2030 йилларда аёлларнинг ролини ошириш бўйича миллий стратегия" ни ишлаб чиқмоқдамиз.