«Бешлик» ва «тўртлик» стипендиялар яна қайтиши мумкин

«Бешлик» ва «тўртлик» стипендиялар яна қайтиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев талабаларнинг «бешлик» ва «тўртлик» стипендиялар яна қайтиши мумкинлигини маълум қилди.

«Бугун Бош вазир ўринбосари А.Абдухакимов билан талабаларга стипендия тайинлаш тартиби бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокама қилдик,» - дейди депутат.

"Кўпчилик талабаларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда билдирилган таклифлар ҳам лойиҳада акс эттирилиб, ушбу қарор қабул қилиниши билан аълочи, фаол, беш баҳога ўқиётганлар илгаригидек юқори, тўртга ўқиётганлар эса ўз номи билан тўртлик, уч баҳога ўқиганлар эса учлик стипендия олиши кутилмоқда.

МАВЗУГА ДОИР: Қўшнилар: талабалар стипендияси 25%га оширилади

Оддий айтганда ҳар ким ўз интилиши ва изланишига қараб стипендия олади. Лойиҳада яна бир қатор яхши янгиликлар бор. Яхшиси тез кунларда қабул қилингач билиб оламиз.

Насиб бўлса, ҳужжат тез кунларда қабул қилинади" - деган Олий Мажлис депутати ўз телеграм каналида.

МАВЗУГА ДОИР: Нима учун Жисмоний тарбия университети талабаларига ҳалигача стипендия тўланмаганига изоҳ берилди