Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Билл Гейтс деярли бутун бойлигини хайрия фондига бермоқчи
13.07.2022 21:51,  
166

Америкалик тадбиркор ва миллиардер Билл Гейтс Тwиттер'да шахсий бойликларининг деярли барчасини Gates Foundation хайрия жамғармасига ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, яқин бир ой ичида у фаолиятини кенгайтириш доирасида жамғармага 20 миллиард доллар ўтказади. Шу билан бирга, у ушбу битимни амалга ошириш орқали дунёдаги энг бой одамлар рўйхатидан ўчирилишини тан олди.

Билл Гейтс жамиятга тўпланган ресурсларни «азобларни камайтириш ва ҳаётни яхшилашга» ёрдам берадиган тарзда қайтаришни ўзининг бурчи деб билишини таъкидлади ва бошқа бой одамлар ҳам бу йўналишда қадам ташлашига умид билдирди.

Gates Foundation 2000 йилда Билл Гейтс ва унинг собиқ рафиқаси Мелинда Гейтс томонидан ташкил этилган. У 50 миллиард доллардан ортиқ активлари билан АҚШдаги энг йирик хусусий фонд ҳисобланади.

Аввалроқ, Билл Гейтс бизнес шериги ал-Валид ибн Талол билан биргаликда Италияда 17-асрга оид сарой сотиб олгани хабар қилинганди. Кейинчалик уни олти юлдузли Four Seasons меҳмонхонасига айлантириш учун тадбиркорлар 170 миллион доллар тўлаган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан