Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Билл Гейтс коронавирус билан курашишга катта маблағ ажратди
28.01.2020 16:45,  
608

Американинг Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс Хитойдаги янги коронавирус билан курашиш жараёнини қўллаб-қувватлаш учун ўз хайрия жамғармасидан беш миллион доллар ажратди. Бу ҳақда “ТАСС”ʼга асосланиб, Daryoz.uz хабар бермоқда.

Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси ушбу масала бўйича хитойлик ҳамкорлар — пневмонияни бартараф этиш фаолиятида иштирок этадиган хусусий ва жамоат ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

МАВЗУГА ДОИР: Коронавирус - жазоми, баломи, азоб?

Ажратилган маблағлар инфекцияни юқтирганларни аниқлаш, уларни карантин ва даволаш учун жойлаштириш ва вирусга қарши эмлашни жадал ривожлантириш учун ишлатилади.

“Биз ушбу касалликнинг тарқалишидан чуқур ташвишдамиз ва пневмонияга қарши курашда биринчи ўринда турувчи инсонларга самимий ҳурмат билдирамиз”, — деди Гейтс жамғармасининг Хитой филиали директори Ли Ино.

Унинг сўзларига кўра, хайрия ташкилоти Африка мамлакатларига қитъада янги турдаги пневмония тарқалиш хавфини назорат қилиш ва минималлаштириш бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга оширишда ёрдам бериш учун ҳам 5 миллион доллар ажратади.

Эслатиб ўтамиз, Хитойдаги коронавирус қурбонлари сони 80 кишига етди. Мамлакатда коронавируснинг биринчи ташувчиси ёввойи ҳайвонлар бўлгани эълон қилинди.

27 январь куни, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори коронавирусни муҳокама қилиш учун Хитойга йўл олди.

МАВЗУГА ДОИР: Коронавирус қаерда қанчалик тарқалмоқда? Буни кўрсатувчи онлайн сервис ишга тушди!

АҚШда ҳам коронавирус билан касалланган бешта ҳолат аниқланди. Франция ва Япония Ухань шаҳридан ўз фуқароларини олиб чиқиб кетаётганини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан