Инсоният нормал ҳаётга фақат арзон ва ўта самарали коронавирусга қарши ваксиналаш қайтара олади. Бу ҳақда миллиардер ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс NBC канали эфирида маълум қилди.
Гейтсдан COVID-19 пандемияси оқибатларини тўлиқ бартараф этиш учун инсониятга нима кераклиги ҳақида савол берилди. "Одамларнинг ўз йўлларига қайтишларининг ягона усули бу жуда самарали ва арзон нархдаги ваксиналашдир", - деб жавоб берди Гейтс.
Унга кўра, фуқароларни оммавий эмлаш коронавирус тарқалишини тўхтатади ва охир-оқибат уни тугатади.
Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ҳомийлик қилувчи ва COVID-19’га қарши курашиш ва эмлаш учун юз миллионлаб доллар ажратган хайрия фондига раҳбарлик қилмоқдалар.
Апрел ойида Гейтс дунё нормал ҳолатга қайтиши учун бир йилдан икки йилгача вақт кераклигини айтди. Июл ойида у инсоният коронавирусни енгиб ўтишга қодир эканлигига ишонч билдирди, аммо касалликни давоси оммага маълум бўлгандагина буни амалга ошириш мумкинлигини таъкидлади.