Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бир кун жанжал бўлган уйдан...
4.07.2022 17:00,  
122

Инсоният тарихида минглаб, миллионлаб намойишлар, митинглар ва бошқа номдаги тартибсизликлар кўп бўлган. Уларнинг пайдо бўлиш сабаблари ҳар хил. Аммо бир умумий жиҳати бор: тартибсизликлар босилгач мамлакат иқтисоди ва аҳоли ҳаёти ўз изига тушиб кетиши учун ойлар ва ҳатто, бир неча йиллар талаб этилган.

Узоққа бормайлик, қўшни Қозоғистон Республикасининг «Январь воқеалари» фонида 1300 га яқин тадбиркорлик объектларига зарар етказилган, 100 дан ортиқ савдо марказлари ва банкларга ҳужум қилинган, 500 га яқин полиция машинаси ёқиб юборилган. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев давлатга етказилган дастлабки иқтисодий зарар миқдорини 2-3 миллиард доллар, дея эътироф этган.

Ушбу ҳолат айрим иқтисодий таҳлилчилар таъбири билан айтганда, Қозоғистон тараққиётини 1-2 йилга кечикишига сабаб бўлгани қолди холос.

Шунингдек, ёдингизда бўлса, 2020 йилнинг 25 май санасида Миннеаполис полицияси ходимлари Жорж Флойд исмли қора танли жиноятчини ўлдириб қўйиши натижасида АҚШнинг 140 та шаҳрида норозилик намойиши фонида вандализм ва талончилик авж олиб кетган эди. Айнан мана шу жараёнлар инъикоси улароқ, Қўшма штатлардек ривожланган мамлакат иқтисоди ҳам бир депсиниб олгани ҳеч кимга сир эмас.

Ажабланарлиси, ҳали ҳам бу жараёнда энг оғир юк суғурта компаниялари гарданига тушган. Боиси суғурта компаниялари ўзларининг тарихидаги энг катта иқтисодий зарарни яъни 2 миллиард доллардан ортиқ маблағни тўлаб беришга мажбур бўлишган.

2022 йилнинг январь-февраль ойларида АҚШ ва Канада ўртасидаги асосий савдо ўтиш жойларида юк машиналари ҳайдовчиларини эмлаш жараёнига қарши “Freedom Convoy”(«Озодлик карвони») норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди. Ушбу намойишлар сабаб ишчилар, 145 миллион долларлик иш ҳақидан айрилишган ва қолаверса, автомобиль компаниялари 155 миллион доллар йўқотишган.

Бундай мисолларни минглаб келтириш мумкин. Аммо афсуски бир жиҳат аниқ, бундай намойишларда мутлақ ғолиб бўлмайди. Тўғри қайсидир ракурсдан норозилик намойишчиларининг, ёки тартибсизликка барҳам берган мамлакатнинг қўли баланд келгандек туюлиши мумкин. Бироқ, алалоқибат икки томон ҳам етарлича йўқотишларни бошдан кечиради. Ахир бежизга халқимиз «Бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака кўтарилади», дейишмайди.

Қўлни қўлга беринг қорақалпоқ биродарлар, Қурбон ҳайити байрами яқин. Тўйи ва азаси бир халққа бу ишлар ярашмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан