Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бир нечта ҳудудда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
24.01.2023 20:59,  
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда. 

Хусусан, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан АТ “Алоқабанк” Самарқанд ҳудудий филиали мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу банк филиалининг Иштихон комплекс хизматлар кўрсатиш маркази собиқ раҳбари А.С. “M.A.” ва “H.T.” хусусий корхоналари масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, “M.A.” ХКга 2 та “ISUZI” русумли юк автотранспорт воситасини сотиб олиш учун ажратилган 900 млн сўм кредитни нақдлаштириб олганликлари, шунингдек 9 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига 262,2 млн сўм микроқарз ажратиб ўзлаштирганлиги ҳамда “A.F.” ХКга ажратилган кредитнинг 150 млн сўмини “S.I.” МЧЖ орқали нақдлаштириб олиб талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Sh.S.” МЧЖ раҳбари Р.Т. ва бошқалар фуқаро Д.Д.га тегишли нотурар бинони гаровга қўйиб, банк филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган 430 млн сўмлик қурилиш материалларини  сотиб юбориб талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Худди шундай, Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.Q.” МЧЖ раҳбари Д.Т. қурилиш материаллари сотиб олиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига олинган қурилиш материалларини сотиб юбориб, жами 400 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан