Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бир нечта ҳудудларда кредит маблағларини "туя қилганлар" аниқланди
29.10.2022 08:22,  
78

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан АТБ “Қишлоққурилишбанк” Когон филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.M.” МЧЖ раҳбари Л.Р. юк автомашинаси ва юк кўтаргич сотиб олиш учун банкнинг “Когон банк хизматлари” офисидан ажратилган 650 млн сўм имтиёзли кредит маблағини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали отаси А.Р. раҳбарлигидаги “A.T.” МЧЖга ўтказишга эришиб, кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.Г.” МЧЖ раҳбари У.Р. расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ҳудудий тижорат банки филиалидан мебель ишлаб чиқариш учун ажратилган 460 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан