Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








“Бир ой ичида ўзгариш қилмаган ҳудуд раҳбари ва олийгоҳ ректори ишдан олинади”, — Президент
4.03.2022 20:33,  
124

“2021 йилда талабалар ётоқхонаси бўйича тизим яратилди. Лекин, барча ҳудудларда ҳам ишлар бир хилда олиб борилмаяпти”, деди Президент йиғилишда.

Бугунги кунда эҳтиёжи бўлган талабаларнинг 90 минг нафари ётоқхона билан таъминланган, холос. Мисол учун, 2022 йилда хусусий шерикчилик асосида 19 минг ўринли 47 та талабалар ётоқхонасини қуриш белгиланган бўлиб, субсидиялар учун бюджетдан 180 миллиард сўм ажратилган.

Бугунги кунда Андижон, Самарқанд ва Тошкент шаҳридан ташқари бошқа ҳудудларда иш бошланмагани танқид қилинди.

Шунингдек, ижарада яшаётган талабаларга 2022 йилда бюджетдан 120 миллиард сўм субсидиялар ажратилган. Яъни, ректорларга ўтган икки ойда 24 миллиард сўм маблағ берилган. Бироқ, ушбу маблағлардан атиги 5 миллиард сўм ишлатилган.

“Бир ой ичида ўзгариш қилмаган ҳудуд раҳбари ва олийгоҳ ректори ишдан олинади”, деди Президент.

Қайси олийгоҳ ректори ётоқхона қурилишининг 50 фоизини ўз олийгоҳи маблағи ҳисобидан қилиш ташаббусини билдирса, қолган 50 фоизи бюджетдан қопланиши белгиланди. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан