Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бир қанча авиаҳалокатлардан сўнг Boeing 737 Max’ни ишлаб чиқаришни тўхтатди
18.12.2019 10:20,  
83

Американинг Boeing ширкати 737 Max самолётларини келаси йилнинг январ ойидан бошлаб чиқаришни тўхтатади. Компания бу ҳақда Чикагодаги директорлар кенгаши йиғилишида маълум қилди.

Boeing’да бу қарорни "узоқ муддатли ишлаб чиқариш тизимини ва соғлом етказиб бериш занжирини сақлаб қолиш учун энг кам зарар" деб номлашди.

Энди компания ишлаб чиқарилган 737 Max’лар етказиб берилишига эътиборини қаратади. Шунингдек, Max ишлаб чиқарилишидаги ишчилар ишдан бўшатилмаслиги маълум қилинди.

Бозор бу хабарга салбий муносабат билдирди. CNNга кўра, ширкат акциялари қарийб 5%га арзонлади.

Ноябр ойининг бошида Boeing FAA томонидан 737 Max тижорий парвозларини январ ойидан қайта тикланишига умид қилганди. Шунда регулятор мартдан бошлаб доимий парвозларга рухсат берарди. Ҳаттоки “Одамлар Boeing 737 Max’ни самода кўришлари учун” АҚШнинг 3 та авиакомпанияси журналистлар ва топ-менежерлар иштирокида 737 Max парвозини режалаштирган эди.

Boeing 737 типидаги лайнерлар буюртмаси компания умумий буюртмаларининг 75%ини ташкил қилади. Тақиқлар пайтида Boeing умумий қиймати $50 млрд бўлган 400 дона 737 ишлаб чиқарган эди. Шу йилнинг III чорагидаги компания салбий пул оқими $2,5 млрдга яқинлашди.

737 тақиқлари ортидан Boeing кўрган зарари $9 млрдга яқинлашди, деб ёзмоқда Reuters.

2018 йилнинг 29 октябридаги Жакарта (Индонезия) ҳамда 2019 йилнинг 10 мартидаги Эфиопиядаги авиаҳалокатлардан кейин Хитой ўз авиакомпанияларига Boeing 737 Махдан фойдаланишни тақиқлаган эди. Иккала ҳалокатнинг ўхшашлиги туфайли Европа Иттифоқи ҳам бу турдаги самолётлар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпганди. Кейинчалик Вьетнам, Индонезия, Мўғулистон, Уммон, Россия, Қозоғистон ҳамда Сингапур компаниялари авиаҳалокатларидан кейин ишлаб 737 Max эксплуатацияси тўхтатилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан