Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бир қатор ҳокимликлар юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари бир поғонага пасайтирилди
28.02.2021 14:57,  
379

Юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари бир поғонага пасайтирилди. Бу ҳақда Адлия вазирли Матбуот котиби Севара Ўринбоева хабар берди.

Ўринбоевага кўра, айрим ҳокимликлар юридик хизмат ходимлари томонидан ўз мажбуриятлари ва функсиялари зарур даражада бажарилмаганлиги оқибатида ҳокимликларни ҳуқуқий таъминлаш талаб даражасида таъминланмаганлиги бир қатор жиддий хато ва камчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Адлия органлари томонидан ҳокимликларнинг юридик хизматлари фаолияти ўрганилганда:

  • айрим ҳокимликларнинг юридик хизмат ходимлари хизмат мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажармаётганлиги; 
  • ҳокимликлар томонидан қабул қилинган қарорлар ва фармойишларнинг прокуратура, суд, адлия ва бошқа органларнинг таъсир чоралари асосида бекор бўлаётганлиги;
  • юридик хизмат ходимлари устидан кўплаб шикоятлар келиб тушаётганлиги;
  • хизмат вазифаларини мунтазам равишда етарлича бажармаслик одат тусига айланиб бораётганлиги аниқланди.

Бу каби аниқланган тизимли камчиликларга йўл қўйган, зиммасига юкланган функсияларни ўз вақтида ва мунтазам равишда лозим даражада бажармаётган ҳокимликларнинг 12 нафар юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари бир поғонага пасайтирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан