Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бир қатор масъуллар жиддий огоҳлантирилди
2.02.2022 23:08,  
552

Олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида мавжуд 6 та олий таълим муассасасини танқидий ва таҳлилий ўрганди.

2 февраль куни натижалар юзасидан масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов вилоятдаги таълим муассасаларида сифатни ошириш, профессор-ўқитувчилар илмий салоҳиятини кўтариш ва талабаларга сифатли таълим шароитларини яратиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилганини қайд этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилинишича, Қарши давлат университети, Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали фаолиятини ташкил этиш ишлари эътироф этилган. Эришилган ютуқлар билан бир қаторда муаммолар ҳам борлиги таъкидланди.

Хусусан, Қарши давлат университетининг Педагогика институти фаолияти қониқарсиз деб топилиб, директор, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ва ўқув-методик бошқарма бошлиғига масофавий таълимни ташкил қилишда йўл қўйган жиддий камчиликлари учун ҳайфсан берилди. Муаммоларни бартараф этиш учун уч ойлик муддат қўйилди.

Ҳудуддаги барча олийгоҳларда таълим сифатини таъминлашда бир қатор жиддий камчиликлар мавжуд экани тилга олинди. Ишчи гуруҳ ўрганишларни эртага Сурхондарё вилоятида олиб боради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан